Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Судга мурожаат қилишда «ягона дарча» тартиби жорий этилади
Президентнинг “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва юридик шахслар ҳуқуқлари ва манфаатларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Шундай тартиб ўрнатиладики, унга кўра бир суд иши доирасида баъзилари маъмурий судга, бошқалари эса фуқаролик ишлари бўйича судга тааллуқли бўлган бир нечта талабни бирлаштиришга йўл қўйилмайди.
Маъмурий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорида аниқланган ҳолатлар бошқа ишни кўраётган фуқаролик ишлари бўйича суд учун мажбурий ҳисобланади.
Жисмоний ва юридик шахсларга одил судловга эришишда имкониятларни кенгайтириш мақсадида 2023 йил 1 январдан бошлаб судга мурожаат қилишда “ягона дарча” тартиби жорий этилади.
Бунда, даъво аризалари, аризалар ҳамда шикоятларни судга бевосита топширишдан ташқари давлат хизматлари марказлари орқали ҳам тақдим этиш имконияти яратилади ҳамда уларни кўриб чиқиш ҳолати фуқаро ва тадбиркорлик субъектлари томонидан масофадан туриб онлайн тарзда кузатиб борилади.
Судлар томонидан даъво аризаси, ариза ҳамда шикоятни судга тааллуқли бўлмаганлиги сабабли қабул қилишни рад этиш ёки иш бўйича иш юритишни тугатиш тақиқланади ҳамда даъво аризаси, ариза, шикоят ёки иш уни кўриб чиқишга ваколатли судга ўтказилади (бошқа давлат органи ёки ташкилот ваколатига кирган ҳоллар бундан мустасно).
Адлия вазирлиги 2022 йил 1 декабрга қадар фуқаро ва тадбиркорлик субъектларига уларнинг даъво аризаси, ариза ва шикоятларини кўриб чиқиш ҳолатини масофадан туриб онлайн кузатиб бориш учун махсус кодни “SMS” хабар орқали юбориш тизимини йўлга қўяди.
Мавзуга оид
20:43
Судьялар учун даромад ва мол-мулк декларациясини тақдим этиш тизими ишга туширилади
08:56 / 28.05.2026
Эҳтиёт чораларини бекор қилиш ваколати фақат судга ўтказилиши мумкин
19:43 / 18.05.2026
3 кишини пиёдалар йўлагида уриб юбориб, очиқда қолган аёл қўшмачилик устида ушланди
13:12 / 18.05.2026