Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кластерлар фаолиятини тугатиш фақат суд тартибида ҳал қилинади
Қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотларнинг бориши, кластерлар олдидаги муаммоли масалалар ва уларнинг ечимларини кўриб чиқишга бағишланган видеоселектор йиғилишида президент Шавкат Мирзиёев энди очиқ танлов асосида барча кластерлар билан 30 йил муддатгача алоҳида шартнома тузилишини маълум қилди.
«Кластерлар фаолиятининг ҳуқуқий кафолатлари янада кучайтирилади. Энди, очиқ танлов асосида барча кластерлар билан 30 йил муддатгача алоҳида шартнома тузилади.
Кластерларга ўғит, ёқилғи ва техника хизматлари каби масалаларни мустақил ўзлари ҳал қилиш ва уларни тўсиқсиз импорт қилишга рухсат берилади.
Пахтачилик фермерлари ерининг ижара шартномаси бекор қилинган тақдирда, бўшаган ерни қайта ижарага беришда ушбу ҳудуддаги кластерга танловда устуворлик берилади.
Бундан буён, кластерлар фаолиятини тугатиш, Республика комиссияси хулосаси асосида, фақат суд тартибида ҳал қилинади», дея давлат раҳбарининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Президент агротехник тадбирлардан келиб чиқиб, пахта ҳосилини молиялаштириш, шудгор давридан, яъни октябрь ойидан бошланишини маълум қилди.
«Бундан буён, кластерларга кредитлар 24 ой муддатга ажратилиб, унинг имтиёзли даври амалдаги 11 ойдан 18 ойгача узайтирилади. Пахта етиштириш учун имтиёзли кредитлар, фақат кластерлар орқали молиялаштирилади.
Энди Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан ажратиладиган маблағ ҳосил етиштиришнинг амалдаги 60 фоизидан 80 фоизигача оширилади.
Шунингдек, якуний ҳисоб-китоб учун, кластер оладиган кредит фоизининг Марказий банк ставкасидан ошадиган қисмига бюджетдан компенсация ажратилади.
Лўнда қилиб айтганда, кластер олган кредитини, хом ашёни энг камида ип-калава ва матога айлантиргандан кейин қайтаради. Бу тизимни жорий этишга, бюджетдан 10 триллион сўм йўналтирилади», деди давлат раҳбари.
Шунинг учун, Қишлоқ хўжалиги жамғармасига йил якунига қадар қўшимча 100 миллион доллар ажратилади. Шунингдек, кластерларга бириктирилган 1 миллион гектар пахта майдонларида:
- тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехника тадбирларини ўтказиш;
- суғоришнинг янги технологияларига ўтиш;
- ўсимликлар ҳимояси хизматлари;
- замонавий лабораториялар барпо этиш;
- фермерларни ўқитиш каби тадбирлар учун, ҳар бир гектарга 1 миллион сўмдан, жами бюджетдан 1 триллион сўм молиявий грантлар ажратилади.
Иккинчидан, кластерлар томонидан ип-калавани чуқур қайта ишлашни келгуси 2 йилда ҳозирги 50 фоиздан 70 фоизга етказиш зарурлиги қайд этилди.
Мавзуга оид
09:06 / 03.06.2026
Ўзбекистон Афғонистонга қишлоқ хўжалиги уруғликларини беғараз етказиб берди
20:28 / 14.05.2026
Интенсив боғдорчиликка ўтиш: президент эски боғларни янгилашни буюрди
20:32 / 12.05.2026
Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги соҳасида ягона марказлашган тизим яратилади
19:05 / 12.05.2026