Ўзбекистон | 18:50 / 27.10.2021
9910
2 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда кўча четида тўхтаб турган Nexia’нинг газ баллони портлади

Фото: ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида кўча четида тўхтаб турган Nexia’нинг газ баллони портлаган. Оқибатда Nexia ҳайдовчиси ва йўловчи жароҳат олган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, бугун 2021 йил 27 октябрь куни соат 13:30 ларда Чироқчи тумани ҳудудида жойлашган ошхоналардан бирининг рўпарасида тўхтаб турган ҳайдовчи, 2002 йилда туғилган И.Н. бошқарувидаги Nexia машинасига ўрнатилган газ баллони портлаб кетган.

Фото: ЙҲХББ матбуот хизмати

 

Оқибатда, Nexia ҳайдовчиси И.Н. ва ушбу машина йўловчиси, 2003 йилда туғилган Ш.С. оғир тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган.

Қайд этилишича, мазкур ҳодиса юзасидан Чироқчи тумани ИИБ, ФВБ ва прокуратураси томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, ҳодиса содир бўлиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид