Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина армияси илк бор Донбассда Туркиянинг Bayraktar дронларини қўллади
Украиналик ҳарбийлар илк марта турклар томонидан ишлаб чиқарилган Bayraktar русумли дронларини қўллади. Украина томони маълумотига кўра, Донбассда ўтказилган амалиёт орқали душманнинг артиллерия қурилмаларига ракета зарбалари йўлланган
Украина қуролли кучларининг «Восток» номли оператив қўмондонлиги айирмачилар томонидан артиллерия зарбаси берилиши оқибатида бир жангчи ҳалок бўлгани ва яна бири яралангани ҳақида хабар қилган. Катта эҳтимол билан учувчисиз учиш қурилмаси орқали қилинган ҳужум жавоб зарбаси бўлган.
«Донбасс халқ республикаси» ва «Луганск халқ республикаси» украин армиясини фронт чизиғига яқинлашишда айблаган.
Ўзи нима бўлди?
Bayraktar TB2 орқали илк зарба ҳақида украиналик ҳарбий блогер Роман Доник хабар қилган.
«Душман пропагандачилари бир неча кундан бери Украина қуролли кучлари Минск келишувларини бузгани ва бегона ҳудудга киргани ҳақида ёзишмоқда. Бугун улар максимал масофада яқинлашиб, 15 километрдан Донецк областидаги Гранитное қишлоғини ўққа тутишди. Бунга жавобан аскарлар ва тинч аҳоли ҳаётини сақлаб қолиш учун ҳавога «Байрактар» кўтарилди, у душман батареясини аниқлаб, бир қурилмани йўқ қилди. Бошқа қуроллар яшириб қўйилганди», деб ёзади блогер.
Аввалроқ Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Киев Россияни «ушлаб туриш» ва ўз ҳудудини ҳимоялаш учун Туркиядан зарбдор дронларни сотиб олганини маълум қилганди.
«Украина қуролли кучлари Украина шарқида Туркияда ишлаб чиқарилган Bayraktar TB2 дронларини илк бор қўллади. Дронлар Донецк областининг Гранитное қишлоғи яқинида отишма олиб борган Россия артиллериясини йўқ қилиш учун қўлланган», деб айтилган хабарда.
Bayraktar дронлари Донбассга юборилгани маълум қилинган. Қурилмалар Украинанинг Донбассдаги ихтилоф вақтида катта йўқотишларга учраган ҳарбий авиациясини кучайтиришга қаратилган.

2020 йил Арманистон ва Озарбойжон ўртасида Тоғли Қорабоғда кечган ихтилофда ҳам Bayraktar дронлари Боку томонидан фаол қўлланганди.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг таъкидлашича, Туркия томонидан Украинага қурол берилиши Киевнинг келгусида уни ўз халқига қарши қўллашига олиб келиши мумкин.
Жорий йилнинг апрел ойида Украина қуролли кучларининг Донбассдаги ҳарбий амалиёти ҳудудида Bayraktar дронлари пайқалгани маълум қилинганди.
Bayraktar дронлари 4 тагача ракета билан қуролланиши, ҳавода 12 соатдан 24 соатгача қолиши ва 8 кмгача узоқликдаги нишонларни мўлжалга олиши мумкин. Дрон 2014 йилда Туркия шарқида курдларга қарши амалиёт вақтида илк бор қўлланган.

Мавзуга оид
16:13 / 22.06.2026
Украина Воронеждаги мудофаа заводига ҳужум қилди – фотолар
10:35 / 22.06.2026
Украина Германия ишлаб чиқараётган 600 та ракетага буюртма берди
11:35 / 21.06.2026
Капотнядаги заводга зарба оқибатлари. Космосдан кўриниш
22:13 / 19.06.2026