Ўзбекистон | 14:40 / 28.10.2021
8980
2 дақиқада ўқилади

Тошкент давлат техника университети ёнидаги ошхонада ёнғин келиб чиқди

Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ, деб хабар бермоқда ФВВ.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мурод Содиқовнинг Kun.uz’га маълум қилишича, айни пайтга келиб ёнғин бартараф этилган.

“28 октябр куни соат 13:44 да Тошкент шаҳар Олмазор тумани Университет кўчасида жойлашган ошхонада ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.

Мазкур ҳолат юзасидан 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 13:50 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:03 да қуршаб олинди ва соат 14:09 да батамом ўчирилди.

Ёнғин оқибатида ошхона биносининг 120 м.кв майдони ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, дейилади вазирлик ахборотида.

Аввалроқ Булунғурдаги нимстанцияда содир бўлган ёнғин оқибатида туманнинг еттита маҳалласида аҳоли электр таъминотисиз қолгани, Тошкентдаги теплоизоляция ишлаб чиқариш цехининг 1200 квадрат метр майдони ёниб кетгани, Хива шаҳрининг Сангар маҳалласида жойлашган вақтинчалик буюм бозорида келиб чиққан катта ёнғинда тадбиркорлар зарар кўргани, Тошкентдаги уйларнинг бирида содир бўлган ёнғинда бир киши ҳалок бўлгани хабар қилинган эди.

Мавзуга оид

Эълонлар