Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британиядаги йирик энергетика компанияларидан бири банкрот бўлиш арафасида
Энергетика секторидаги манбалар компанияни сотиб олиши мумкин бўлган салоҳиятли мижозлар билан музокаралар олиб борилаётганини айтмоқда.
Британияда йириклиги жиҳатидан еттинчи ўринда турувчи Bulb энергетика компанияси келаси ҳафтада банкрот бўлиши мумкин. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб Sky News хабар берди.
Хабарда айтилишича, ҳукумат муаммодан хабардор ва муаммони ҳал қилиш учун фавқулодда ҳаракатлар режасини жадаллаштиришга ҳаракат қилмоқда. Аммо вазирлар ҳам, Ofgem энергия регулятори ҳам 1,7 миллион кишига хизмат кўрсатувчи Bulb банкрот бўлишига тайёр.
Энергетика секторидаги манбалар компанияни сотиб олиши мумкин бўлган салоҳиятли мижозлар билан музокаралар олиб борилаётганини айтмоқда. Компанияни қутқариб қолиш эҳтимоли сақланиб турибди, аммо қўшимча молиявий ёрдамсиз ноябрни ўтказа олмайди.
Буюк Британияда ҳозирга қадар 13та энергетика компанияси банкрот бўлди.
Мавзуга оид
18:59 / 22.06.2026
Кир Стармер истеъфога чиқишини эълон қилди
14:24 / 21.06.2026
Лондон шимолида икки поезд тўқнашди
18:06 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев лорд Стоквуд бошчилигидаги Британия делегациясини қабул қилди
10:30 / 16.06.2026