АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Нукусга келди
29 октябрь куни АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Дениел Розенблюм Нукус давлат педагогика институтига ташриф буюрган. Бу ҳақда Нукус ДПИ матбуот хизмати Kun.uz’га маълум қилди.
Элчи Дениел Розенблюм институтда АҚШ элчихонаси билан ҳамкорликда 2016 йилдан буён фаолият олиб бораётган «ACCYSS» дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар, яратилган шароитлар билан танишган.
Институт базасида фаолият юритаётган «ACCYSS» дастури 2016-2018 йилларда мактаб ўқувчилари учун, 2018-2020 йилларда институтнинг нофилологик таълим йўналишларида таҳсил олаётган талабалар учун «STREM» дастури, 2020 йилдан 2022 йилгача умумтаълим мактабларининг 8-9-синф ўқувчиларига дарслар ташкиллаштириш орқали амалга оширилмоқда.
АҚШ элчиси йил якунлари бўйича энг яхши кўрсаткичларга эришган 2 нафар ўқувчини АҚШга бир ойлик ёзги оромгоҳга юбориш борасида таклиф билдирган. Дениел Розенблюмнинг Қорақалпоғистонга сафари давом этмоқда.
Олдинроқ НДПИ ва Россия давлат педагогика университети ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланганди.
Мавзуга оид
12:12 / 29.11.2024
АҚШдаги аср қотиллиги – президент Жон Кеннеди қандай ўлдирилганди?
22:10 / 28.11.2024
Калифорнияда 540 миллиард долларлик «оқ олтин» захираси топилди
20:50 / 28.11.2024
Путин Трампни хавфсиз ҳолатда эмас деб ҳисобламоқда
18:24 / 28.11.2024