Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
G20 мамлакатлари етакчилари глобал исишга қарши курашишни муҳокама қилади
G20 мамлакатлари раҳбарлари ноқонуний балиқ овлаш ва ёввойи ҳайвонларни сотишга қарши курашиш бўйича чоралар кўришни режалаштирган.
Римда бўлиб ўтадиган икки кунлик саммитда G20 мамлакатлари раҳбарлари иқлим ўзгаришларига қарши курашиш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтиришни фаоллаштиришларини маълум қилади. Бу ҳақда уларнинг баёноти лойиҳасига таяниб Reuters хабар бермоқда.
Қайд этилишича, улар глобал исишни йилига 1,5 даражагача чеклашга уриниш ҳамда аср ўрталарига бориб атмосферага углерод ажралиб чиқишини бутунлай тўхтатишга эришишни режалаштирмоқда.
Бундан ташқари, G20 мамлакатлари етакчилари ноқонуний балиқ овлаш ва ёввойи ҳайвонларни сотишга қарши курашиш бўйича чоралар кўришни режалаштирган.
Буюк Британия ва Евроиттифоқ 2030 йилга бориб углерод ажралиб чиқишини 50 фоиздан ортиқроққа қисқартириш мажбуриятини олган.
Мавзуга оид
19:40 / 26.01.2026
АҚШда кучли қор бўрони – фотосуратлар
19:38 / 04.12.2025
Nature журнали Ўзбекистон бўйича маълумотлардаги хатолар туфайли иқлим ҳақидаги шов-шувли мақолани қайтариб олди
22:57 / 03.12.2025
Экология – ниҳоят сиёсий муаммога айланяптими?
18:24 / 23.11.2025