Ўзбекистон | 14:21 / 01.11.2021
1527
1 дақиқада ўқилади

Олотлик фуқаро хонадонида пол остида гиёҳванд модда сақлаб келгани аниқланди

Фото: ИИБ

Бухоро вилоятининг Олот туманида яшовчи фуқаро ётоқхонасининг поли остида кўп миқдорда гиёҳванд модда сақлаб келган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, вилоят ИИБ ходимлари томонидан Олот туманида “Қорадори-2021” тезкор профилактик тадбири ўтказилган. Туманнинг Халифа маҳалласида яшовчи, 1966 йилда туғилган Ж.А.нинг яшаш уйида терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилганида, ушбу фуқаро хонадоннинг ётоқхонаси поли остида 117.96 грамм марихуана гиёҳванд моддасини қонунга хилоф равишда сақлаб келаётгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан Ж.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Олдинроқ Ғиждувон туманида ҳам кўп миқдорда гиёҳванд модда сақлаб келган фуқаро қўлга олинганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид