Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон трансафғон темир йўлини Россия билан ҳамкорликда қуради
Ўзбекистоннинг денгизга чиқишини таъминлашга қаратилган «Термиз – Мозори Шариф – Кобул – Пешовар» трансафғон темир йўли қурилиши лойиҳаси Россия билан ҳамкорликда амалга оширилади. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг бошқарув раиси ва «Россия темир йўллари» ОАЖ бош директорининг ўринбосари иштирокидаги учрашувда айтилган.
Музокаралар давомида, шунингдек, Россиянинг «Росжелдорпроект» АЖ томонидан сунъий йўлдош ёрдамида темир йўл йўналиши бўйлаб юқори аниқликдаги рақамли тасвирларни ишлаб чиқиш масалалари муҳокама этилди.
«Томонлар юқоридаги ишларга тайёргарлик кўриш мақсадида лойиҳа-тадқиқот институтлари ўртасида мавжуд техник параметрлар ва картографик материалларни алмашишга ҳамда биргаликдаги саъй-ҳаракатларни ташкил этишга келишиб олишди. Шунингдек, томонлар трансафғон йўналиши бўйлаб келажакда ташилиши мумкин бўлган юк ҳажмларини ҳисоблаб чиқиб, ҳар бир йўналишнинг ўзига хос «афзалликлари» ва «камчиликлари»ни ўз ичига олган маълумотларни тайёрлаб афғон томонига тақдим этишга келишиб олинди», – дейилади компания хабарида.
Бундан ташқари, Афғонистон томонидан билдирилган қизиқишни эътиборга олиб, келажакда Афғонистон темир йўллари маъмуриятининг Ҳамдўстлик мамлакатлари темир йўл транспорти бўйича кенгашига қўшилиш масаласига ҳам тўхталиб ўтилган.
Эришилган келишувларга асосан, яқин кунларда Афғонистон, Ўзбекистон ва Россия темир йўл маъмуриятларининг раҳбариятлари иштирокида уч томонлама видеоконференция орқали учрашув ташкиллаштирилади.
Мавзуга оид
10:50
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
17:54 / 10.06.2026
Покистон Афғонистон бўйлаб ҳаво зарбалари берди: 26 киши ҳалок бўлган
17:37 / 09.06.2026