Ўзбекистон | 09:43 / 02.11.2021
23851
2 дақиқада ўқилади

Россия Ўзбекистонга ҳарбий техника етказиб берди 

Су-30СМ самолётлари, Ми-35М вертолётлари ва ракета тизимлари етказиб берилган.

Дмитрий Шугаев / Фото: РБК

Россия 2021 йилда Ўзбекистон ва Қозоғистонга ҳарбий маҳсулотлар, жумладан, самолётлар ва ракета комплексларини етказиб берди. Бу ҳақда Россия Ҳарбий-техник ҳамкорлик федерал хизмати директори Дмитрий Шугаев РБК’га берган интервьюсида маълум қилди.

«Масалан, 2021 йилда Қозоғистон ва Ўзбекистонга Су-30СМ самолётлари, Ми-35М вертолётлари, Бук-М2Э зенит-ракета комплекслари, БТР-80 ва БТР-82А зирҳли транспортёрларни етказиб бердик. Шунингдек, бу давлатларга Орлан-10Е кўп функцияли учувчисиз учар қурилмалари, Тайфун-К енгил зирҳли транспорт воситалари, ўқотар қуроллар ҳам етказилди», деди Шугаев.

Унинг сўзларига кўра, Россиянинг ҳарбий-техник ҳамкорлиги пандемия шароитида ҳам ривожланмоқда. 

«2022 йил бошига мўлжалланган шартномаларни жорий йилда бажариш учун маълум ҳаракатлар қилинди. Шундай қилиб, биз мувозанатни сақлаб қолдик», дея айтиб ўтган Шугаев. 

Аввалроқ, Ўзбекистон армияси ҳарбий салоҳият бўйича Марказий Осиёда биринчи ўринни эгаллагани хабар берилганди

Мавзуга оид