17:21 / 03.11.2021
11687

Афғонистонда бир кунда икки портлаш рўй берди

Портлаш оқибатида камида етти киши ҳалок бўлган, олти киши жароҳат олган.

Фото: AP

Афғонистоннинг Қундуз вилоятида портлаш юз берди. Бу ҳақда гувоҳларга таяниб Sputnik хабар қилди.

Хабарда айтилишича, камида етти киши ҳалок бўлган, олти киши жароҳат олган.

Аввалроқ Нангарҳор вилояти маркази Жалолобод шаҳрида кучли портлаш содир бўлгани хабар қилинганди.  

Маълумотларга кўра, Шабархон-Оға масжиди яқинида “Толибон” ҳаракати аъзоларига тегишли автомобиль портлатилган.

Портлашдан сўнг толиблар ва “ИШИД-Хуросон” гуруҳи аъзолари деб тахмин қилинган қуролли шахслар ўртасида отишма юз бергани айтилган.

Top