Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда сомон талашиб поччасини ўлдирган шахс узоқ муддатга қамалди
Қашқадарё вилояти Косон туманида сомон талашиб поччасини ўлдирган шахсга суд узоқ муддатли қамоқ жазосини тайинлаган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 17 июн куни Косон туманида икки нафар шахс далада сомон талашиб жанжаллашиб қолган. Шундан сўнг, улардан бири иккинчисини машина шинасига ел берадиган насос билан уриб ўлдирган. Қотил ҳодисага гувоҳ бўлган болаларга ҳам ташланган, аммо улар қочиб кетган.
Дастлабки суриштирувларда аниқланишича, марҳум қотилнинг поччаси бўлган ва фермерлик билан шуғулланган. У оғзаки келишув билан қайнисини ишга олган ва унга буғдой ўрилгандан сўнг 1,5 тонна буғдой ва 2 гектар ернинг сомонини беришини айтган. Буғдой ўрилгандан сўнг сомон масаласида улар ўртасида келишмовчилик чиққан ва ўзаро жанжал пайтида қайни ўз поччасини машина шиналарига ел берадиган насос билан уриб ўлдирган.
Жиноят ишлари бўйича вилоят судида бўлиб ўтган суд мажлисида мазкур иш кўриб чиқилган. Суд тергов ҳужжатлари, жабрланувчилар ва гувоҳларнинг кўрсатмаларини ўрганиб чиқиб ҳукм чиқарган. Унга кўра судланувчи Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «ж», «р» банди билан айбдор деб топилган. Унга 18 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси берилган.
Мавзуга оид
16:53 / 04.06.2026
Буюк Британияда 18 ёшли талаба ўлими туфайли намойиш ва тартибсизликлар рўй берди
15:10 / 20.05.2026
Қўқонда 19 ёшли қиз қотилликка қўл урди
00:04 / 20.05.2026
Испанияда Mango дўконлари асосчисининг ўғли отасини ўлдиришда гумон қилиниб ушланди
17:53 / 11.05.2026