Ўзбекистон | 07:35 / 03.11.2021
2772
1 дақиқада ўқилади

Сенат биноси олдидаги кўча транспорт ҳаракати учун вақтинча ёпилади 

Тошкент шаҳрида Сенат биноси олдидаги кўча транспорт ҳаракати учун вақтинча ёпилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, йўлни таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилиши режалаштирилмоқда.

Шу муносабат билан 3 ноябрь куни соат 00:00 дан 4 ноябрь куни соат 11:00 га қадар Ислом Каримов кўчасининг Шароф Рашидов кўчаси кесишмасидан Амир Темур шоҳкўчаси кесишмасигача бўлган қисми транспорт ҳаракатланиши учун вақтинча ёпилади.

“Ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишларини тавсия қиламиз ва юзага келган ноқулайлик учун узр сўраймиз”, дейилади маълумотда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид