08:23 / 03.11.2021
3926

Яманда халқаро коалиция зарбаларидан кейин 100 дан кўпроқ ҳусийчи ҳалок бўлди

Фото: РИА "Новости"

Яман ҳукуматини қўллаб-қувватловчи Саудия Арабистони бошчилигидаги халқаро коалициянинг Мариб шаҳридан 50 км узоқликдаги ҳудудга берган авиазарбалари оқибатида 115 дан кўпроқ ҳусий ҳалок бўлди.

Ғарб ОАВнинг хабар беришича, зарбалар оқибатида ҳусийларга тегишли 14 та транспорт воситаси ҳам йўқ қилинган.

Ҳусийлар ҳозирча ушбу хабарга изоҳ беришмаган. Бу зарбалар ҳусийлар томонидан Ал-Жуба туманининг ўққа тутилишига жавобан берилган бўлиши мумкин.

1 ноябрда ҳусийлар масжид ва диний марказга иккита баллистик ракета билан зарба бергани, ҳужум оқибатида камида 29 киши ҳалок бўлгани маълум қилинганди.

Яманда ҳукумат кучлари ва ҳусийлар ўртасидаги қуролли ихтилоф 2014 йилдан бери давом этмоқда. Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция Яман президенти қўшинларини ҳусийларга қарши курашида қўллаб-қувватлаб келмоқда. Ғарбда эса ҳусийларни Эрон қўллаб-қувватлаши айтилади.

Top