Жаҳон | 08:00 / 05.11.2021
6564
1 дақиқада ўқилади

Telegram реклама постларни синовдан ўтказди

Telegram мессенжери илк реклама постини синовдан ўтказди. 26 октябр куни тармоқ асосчиси Павел Дуров эндиликда ўқувчиларга халақит бермайдиган кўринишда рекламалар бериб борилишини эълон қилган эди. 5 ноябрга ўтар кечаси шундай рекламанинг биринчиси пайдо бўлди.

Фото:скриншот

Илк синов рекламаси рус тилида юритилувчи бир нечта каналларда пайдо бўлган: «Telegram'да реклама постлари синовдан ўтказилмоқда. Бунга нима дейсиз?», деб ёзилди постда. Биринчи реклама пости Павел Дуровнинг каналига олиб борган. Синовни муваффақиятли деб ҳисоблаш мумкин — Дуровнинг каналига бир соат давомида 17 минг киши қўшилган.

Реклама постлар ўзи ҳам реклама бериб пул ишлайдиган ва мингтадан кўпроқ ўқувчига эга каналларда жойланади. Реклама постлар доимий кўринмайди ва маълум вақтдан кейин ўчиб кетади. Реклама постида «ҳомийлик қилинган» ёзуви бўлади. Telegram шу тариқа мессенжернинг иқтисодий танг аҳволга тушиб қолмаслигини таъминламоқчи.

Мавзуга оид