Фан-техника | 21:03 / 06.11.2021
29498
1 дақиқада ўқилади

Дуров Telegram’даги расмий рекламаларни ўчириш пулли бўлишини эълон қилди

Унинг сўзларига кўра, ушбу функция унчалик қиммат бўлмаган обуна шаклида расмийлаштирилади. 

Фото: Алексей Зотов/ТАСС

Ноябрда Telegram’даги расмий рекламаларни ўчиришнинг пулли функцияси ишга тушади, деб маълум қилди мессенжер асосчиси Павел Дуров.

Унинг сўзларига кўра, ушбу функция унчалик қиммат бўлмаган обуна шаклида расмийлаштирилади. 

Дуровнинг қайд этишича, айрим фойдаланувчилар ўз каналларидаги реклама эълонларини "ўчириб қўйиш"ни истайди. Ҳозирда мессенжер маъмурияти бу опциянинг иқтисодий шартларини кўриб чиқмоқда.

26 октябр куни тармоқ асосчиси Павел Дуров эндиликда ўқувчиларга халақит бермайдиган кўринишда рекламалар бериб борилишини эълон қилганди.

Маълумот берилишича, реклама хабарларининг узунлиги 160 та белгидан ошмайди, уларда фотосуратлар ва бошқа сайтларга ҳаволалар бўлмайди. Реклама каналдаги барча янги хабарлар кўриб бўлинганидан кейин пайдо бўлади. 5 ноябрга ўтар кечаси шундай рекламанинг биринчиси пайдо бўлди.

Мавзуга оид