Жамият | 17:00 / 06.11.2021
17670
3 дақиқада ўқилади

Комбинат экспортда рекорд натижага эришмоқда

Фото: ОКМК ахборот хизмати

Оқилона бошқарув сиёсати, технологик ишлаб чиқариш режимига қатъий амал қилиш, пировардида кўзланган натижага эришиш. Бу омиллар Олмалиқ кон-металлургия комбинатида мужассам. Ўтган 10 ойда барча ишлаб чиқариш башорат кўрсаткичларини ошиғи билан бажарган комбинат меҳнат жамоаси томонидан маҳсулотлар экспорти борасида ҳам салмоқли натижалар қайд этилмоқда.

ОКМК томонидан 2021 йил январь-октябрь ҳолатига кўра, 77 минг тоннадан зиёд мис маҳсулотлари экспорт қилиниб, режа 111 фоизга уддаланган.

Фото: ОКМК ахборот хизмати

Шунингдек, 66289 тонна мис катоди (режа 106,2 фоиз), 6291 тонна мис катанкаси (режа 165,6 фоиз), 4482 тонна мис қувур (режа 169,1 фоиз)лари, 11453 тонна мис купороси (режа 218,1 фоиз) импортёрларга жўнатилган. 

Рух маҳсулотлари экспорти режаси ҳам ошиғи билан 118,7 фоизга уддаланиб, жами бўлиб 54001 тонна маҳсулот хорижга юборилган.

Сульфат кислотаси экспорти ҳам 477,3 фоизга бажарилди.

Фото: ОКМК ахборот хизмати
Фото: ОКМК ахборот хизмати

Молибден экспортида ҳам натижа қувонарли. Ушбу маҳсулотдан 703 тонна харидорларга етказиб берилган ҳолда режа 146,5 фоизга уддаланган. 

Шунингдек, рений (режа 296,1 фоиз), кадмий (режа 122,9 фоиз), вольфрам (режа 211,6 фоиз), палладий кукуни (режа 639,9 фоиз), селен (режа 232 фоиз), теллур (режа 148,3 фоиз) каби маҳсулотлар экспортида ҳам белгиланган натижага эришилган.

Ўтган 10 ойда 56 815 тонна қўрғошин концентрати импортёрларга юборилган.

Фото: ОКМК ахборот хизмати

Хорижлик ҳамкорларга ўтган 10 ойда 8 839 тонна оқ портландцемент экспорт қилиниб, 117,5 фоизлик ўсиш суръати кузатилган. 102 852 тонна кулранг цемент хорижга юборилди.

Ҳозирги кунда комбинат маҳсулотлари экспорт географияси Туркия, Россия Федерацияси, Беларус, Қозоғистон, Болгария, Озарбайжон, Қирғизистон, Украина, Польша, Тожикистон, Индонезия, Нидерландия, Хитой, Туркманистон, Афғонистон каби давлатларни қамраб олган. Миср ва Германия давлатларига ҳам мис қувурларини экспорт қилиш бўйича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Фото: ОКМК ахборот хизмати

2021 йилнинг 10 ойида комбинат томонидан 923,9 млн долларлик маҳсулотлар экспорт қилинганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Режа 135,2 фоизга бажарилиб, 140,9 фоизлик ўсиш суръатига эришилган. Яна бир эътиборли жиҳати, комбинат экспорт борасида тарихий рекорд натижага яқинлашмоқда. 2021 йилнинг 11 ойи якунларига кўра, комбинат томонидан 1 млрд долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилиши кутилмоқда. Бу комбинат тарихида рекорд натижаси ҳисобланади.

ОКМК Ахборот хизмати

Мавзуга оид