Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таълимга энг кўп пул сарфлайдиган давлатлар қайсилар?
Маълумотларга кўра, таълимга энг кўп пул сарфлайдиган давлат Норвегия бўлиб, уларда ЯИМ (ялпи ички маҳсулоти)нинг 6,7 фоизи йўналтирилади.
Фото: edition.cnn.com
Таълим ҳақида гап кетганда, бутун дунё бўйлаб нафақат ютуқлар даражасида, балки мамлакатнинг ушбу соҳага сармоя киритиш учун сарфланаётган ресурслари миқдорида ҳам катта тафовут мавжуд. Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг сўнгги (2018 йилги) ҳисоботига кўра, Норвегия ўз ялпи ички маҳсулотининг энг катта улушини таълимга (олий таълимни қўшиб ҳисоблаганда) — 6,7 фоизни сарфлайди. Таҳлил қилинаётган мамлакатлар миқёсининг бошқа томонида эса Россия атиги 3,4 фоиз сарфлайди.
Қайси давлатлар қанча миқдорда?
Норвегия — (ЯИМнинг) 6,7 фоизи;
Янги Зеландия — 6,2 фоиз;
Буюк Британия — 6,1 фоиз;
АҚШ —6,0 фоиз;
Канада — 5,8 фоиз;
Франция — 5,2 фоиз;
OECD (Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти) — 4,8 фоиз;
Испания — 4,3 фоиз;
Германия — 4,3 фоиз;
Италия — 4,1 фоиз;
Япония — 4,0 фоиз;
Россия — 3,4 фоиз.

Кўриб турганингиздек, бу давлатлар орасида анча бой ва ривожланган мамлакатларни кўрасиз. Шунингдек, бир нарсани инобатга олиш керакки, Ўзбекистон каби давлатлар ЯИМининг 6,7 фоизи Норвегия каби ривожланган давлатлар ЯИМнинг 6,7 фоизига тенг эмас.
Бу миқдорларни пулга чақсак, 2018 йилда Норвегиянинг ЯИМи 437 миллиард доллар бўлган.
Ҳисоблаб оларсиз-а?!
Мавзуга оид
21:54 / 25.12.2025
Путин Россияда автомат-одамлар пайдо бўлишига йўл қўймасликни талаб қилди
15:26 / 18.12.2025
Аккредитация тўловлари қайтарилмайди: таълим ташкилотлари учун янги қоидалар
20:15 / 16.12.2025
2,5 млндан 1 млрд сўмгача – 100 дан ортиқ олимпиадачи ўқувчилар пул мукофоти билан тақдирланди
18:42 / 15.12.2025