Жаҳон | 15:10 / 06.11.2021
3736
1 дақиқада ўқилади

Ереванда 100га яқин киши пиццадан заҳарланди

Уч нафар беморнинг аҳволи ўрта оғир деб баҳоланмоқда.

Фото: Reuters

Арманистон пойтахти Ереванда 98 киши Ташир Пицца емакхонасида тамадди қилганидан сўнг овқатдан заҳарланиш ташхиси билан шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда Арменпресс хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, 53 киши юқумли касалликлар марказида даволанмоқда, уларнинг 13 нафари вояга етмаганлардир.

Яна 32 киши республика тиббий марказига, 11 киши хирургия институти ва 2 киши Мартунин тиббий марказига ётқизилган.

Уч нафар беморнинг аҳволи ўрта оғир деб баҳоланмоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид