Ўзбекистон | 14:01 / 08.11.2021
38434
1 дақиқада ўқилади

Навоий вилоятига банкир эмас, солиқчи ҳоким бўлади

Навоий вилоятига Халқ банки раиси Шуҳрат Атабаев ҳоким бўлиши ҳақидаги хабар тасдиқланмади, вилоят раҳбарлигига Нормат Турсунов келмоқда.

Айни вақтда халқ депутатлари Навоий вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилмоқда.

Нормат Турсунов. Фото: Давлат солиқ қўмитаси

Kun.uz манбаси хабар беришича, вилоят ҳокими ўзгариб, Қобул Турсунов ўрнини Нормат Турсунов эгаллайди.

Нормат Турсунов муқаддам Навоий вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи бўлган, 2017-2018 йилларда Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари вазифасида фаолият юритган, 2018 йил июнидан буён Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.

Бундан олдинроқ, бир неча манбалар 2016 йилдан буён Навоий вилояти ҳокими вазифасида ишлаб келган Қобул Турсунов лавозимидан озод этилиши ва унинг ўрнига Халқ банки бошқаруви раиси Шуҳрат Атабаев янги ҳоким этиб тасдиқланиши кутилаётгани ҳақида хабар берганди. Аммо бу хабар ўз тасдиғини топмади.

Мавзуга оид