Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев декабр ойида Жанубий Кореяга расмий ташриф билан боради
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг декабрь ойида Жанубий Кореяга расмий ташриф билан боради. Бу ҳақда Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин маълум қилди.
“Сиз ва рафиқангиз билан жорий йил декабрь ойида Кореяда учрашишимни орзиқиб кутмоқдаман”, дейилади Мун Чже Иннинг Шавкат Мирзиёевнинг президентлик лавозимига сайлангани муносабати билан йўллаган табригида.
Аввалроқ, Ўзбекистон ва Жанубий Корея яқин орада эркин савдо тўғрисидаги битимни имзолашни режалаштираётгани маълум бўлган эди. Ҳужжат ташриф давомида имзоланиши мумкин. Бундан ташқари, Корея томони Ўзбекистондан мигрантлар учун чегараларни қисман очишни режалаштирмоқда.
Жорий йилда кореялик ҳамкорлар иштирокида амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида 400 миллион долларгача бўлган инвестициялар ўзлаштирилиши кутилмоқда. Юқори технологияли тармоқларда қиймати 3,4 миллиард доллардан ортиқ бўлган 55 та янги лойиҳа тайёрланмоқда.
Мавзуга оид
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026
Жанубий Корея Ўзбекистонда АТ таълими учун 14 млн доллар грант ажратади
22:00 / 17.04.2026