Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жорий йилда солиқ тушумлари қарийб 27 фоизга ошди
2021 йилнинг 10 ойи давомида божхона тўловлари бўйича тушумлар 42,6 фоиз, солиқ тушумлари 26,9 фоиз, товарлар экспорти ҳажми эса 37,2 фоизга ошган.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлиллари жорий йилнинг 1 январидан 31 октябргача бўлган даврда республика солиқ тушумлари ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 26,9 фоизга ошганини кўрсатди.
Қуйидаги ҳудудларда солиқ тушумларининг сезиларли ўсиши қайд этилди:
- Навоий (39,3 фоиз);
- Хоразм (38,6 фоиз);
- Қашқадарё (37,1 фоиз);
- Самарқанд (34,1 фоиз);
- Тошкент (34 фоиз) вилоятлари;
- Тошкент шаҳри (32,9 фоиз).
Солиқ тушумлари ўсишининг асосий омиллари сифатида ўтган беш йил мобайнида 114та лицензия ва рухсатнома бекор қилингани, 33та фаолият тури бўйича хабарнома тартиби жорий этилгани, рухсатномалар олиш тартиб-таомиллари соддалаштирилиб, уларни бериш муддатлари ўртача 2 баробар қисқартирилгани кабилар кўрсатиб ўтилган.
Таҳлил қилинаётган давр учун божхона тўловлари бўйича тушумлар 42,6 фоизга ошган. Даромаднинг энг юқори ўсиши Жиззах (4,2 баробар), Сирдарё (2,4 баробар), Хоразм (2 баробар), Фарғона (70 фоиз), Самарқанд (68,8 фоиз) вилоятларида, Тошкент шаҳри (37,6 фоиз) ва Қорақалпоғистон Республикасида (34,3 фоиз) кузатилган.
Шунингдек, товарлар экспорти ҳажми йил бошидан буён 37,2 фоизга, Товар-хомашё биржасида тузилган битимлар ҳажми 61,8 фоизга ошган.
Мавзуга оид
00:16 / 14.11.2021
АҚШда 2 млрд доллар миқдоридаги солиқни тўламаганликда айбланган миллиардер ақли заифлигини билдирди
08:22 / 11.11.2021
Махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига солиқ солиш шартлари ўзгаради
20:14 / 04.11.2021
10 ойда ўзбекистонликлар қанча солиқ тўлагани маълум бўлди
08:35 / 03.11.2021