18:18 / 11.11.2021
6606

Дунёда шприц етишмовчилиги муаммоси юзага келиши мумкин – ЖССТ

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг дастлабки 10 ойи мобайнида дунё бўйича коронавирусга қарши 6,8 млрд эмлатма қилинган. Бу бир йил давомида ишлаб чиқарилган шприцлар сонига тенг.

Фото: protoday.uz

2022 йилда дунё тиббий шприцлар етишмовчилиги муаммосига дуч келиши мумкин, деб маълум қилди ЖССТ.

2021 йилнинг дастлабки 10 ойи мобайнида дунё бўйича коронавирусга қарши 6,8 млрд эмлатма қилинган. Бу бир йил давомида ишлаб чиқарилган шприцлар сонига тенг, деди ЖССТнинг дори воситалари ва соғлиқни сақлаш маҳсулотлари бўйича маслаҳатчиси Лиза Ҳедман.

«Бутун дунёдаги ушбу тиббиёт маҳсулотини ишлаб чиқарувчилар ишлаб чиқаришни кўпайтириш йўлини топиши лозим, вазият ўнгланмаса, 2022 йилда фойдаланиладиган ва ишлаб чиқарилган маҳсулотлар нисбати етишмовчиликка сабаб бўлади», — деди у.

Унинг сўзларига кўра, шприцлар танқислиги 2 млрд донани ташкил этиши мумкин. Шу билан бирга, коронавирусга қарши эмлаш барча мамлакатлар учун устувор вазифа бўлиб қолади, шу сабабли бу масалада зарур маҳсулотлар етишмовчилигига йўл қўйиб бўлмайди.

Бундан ташқари, шприцлар етишмовчилиги камбағал мамлакатларни игналардан қайта фойдаланишга мажбур қилиши мумкин, бу эса жуда хавфли, деди Ҳедман.

Top