Ўзбекистон | 07:48 / 11.11.2021
7295
1 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Фото: AFP

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек, Яккасарой ва Яшнобод туманлари айрим ҳудудларида таъмирлаш ишлари туфайли табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Пойтахт» хабар берди.

Мирзо Улуғбек туманида  11 ноябрь куни соат 10:00 дан 18:00 га қадар Устабаева, Турон, Жасорат, Шўртепа кўчаларидаги 425та хонадонда ҳамда ушбу манзилдаги барча улгуржи истеъмолчиларида газ бўлмайди.

Шунингдек, Яккасарой тумани соат 10:00 дан 18:00 га қадар Боғибўстон, 2-берк С. Насафий, Хуштепа, Яккасарой кўчаларидаги 208та ерли, У. Носир кўчасидаги 30та кўп қаватли уйдаги 660 та хонадонда ҳамда ушбу манзиллардаги 25та улгуржи истеъмолчиларда газ ўчирилади.

Яшнобод туманида соат 11:00 дан 17:00 гача Махтумқули кўчасидаги 14та кўп қаватли уйлардаги 1008та хонадонларда ҳамда ушбу манзилдаги барча улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид