23:24 / 12.11.2021
8921

Афғонистон шарқидаги масжидда портлаш содир бўлди

Портлаш жума намози вақтида юз берган. Дастлабки маълумотларга кўра, худкуш-террорчи намоз вақтида портлатиш қурилмасини ишга туширган.

Фото: AP Photo / Rahmat Gul

Афғонистоннинг Нангарҳор вилояти Спингар туманидаги масжидда содир бўлган портлаш оқибатида уч киши ҳалок бўлди, 18 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Afghanistan International телеканали хабар берди.

Хабарда айтилишича, портлаш жума намози вақтида юз берган. Дастлабки маълумотларга кўра, худкуш-террорчи намоз вақтида портлатиш қурилмасини ишга туширган. Ҳалок бўлганлар орасида икки нафар бола ва масжид имоми борлиги айтилмоқда.

Etilaat Roz газетасининг хабарида айтилишича, ҳалок бўлганлар ва яраланганлар сони бир неча ўн кишини ташкил этиши мумкин.

Ноябрь бошларида Нангарҳор вилояти маркази Жалолобод шаҳрида кучли портлаш содир этилганди.

Top