Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Электромобиллар учун алоҳида давлат рақами белгилари берилади
Аукцион савдолари орқали ютиб олинган давлат рақами белгилари ҳам электромобиллар учун алоҳида ишлаб чиқарилади.
Ўзбекистонда электр қуввати билан ҳаракатланадиган автотранспорт воситалари (электромобиллар) учун алоҳида давлат рақами белгилари ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати хабар берди.
ИИВ ЙҲХББ бўлинма бошлиғи Муродбек Шерлиевнинг сўзларига кўра, 2021 йил 1 ноябрга қадар электромобиллар учун расмийлаштирилган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари бепул алмаштириб берилади.
Бундан ташқари, аукцион савдолари орқали ютиб олинган давлат рақами белгилари ҳам электромобиллар учун алоҳида ишлаб чиқарилиши маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, 13 августда Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида электр қуввати билан ҳаракатланадиган автомототранспорт воситаларидан фойдаланишни оммалаштиришга ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги тартиб-таомилларни соддалаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинганди.
Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонга 9та хорижий давлатдан қиймати 10,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган 558та электромобил импорт қилинган.
Мавзуга оид
16:19 / 18.09.2025
Сирдарёда давлат рақам белгисини ўзгартириб, исмини ёзиб олган ҳайдовчига қонуний чора кўрилди
12:45 / 06.09.2025
Кейинги йилдан Ўзбекистонда ҳам исмни машинага рақам қилиб қўйса бўлади
12:46 / 15.02.2025
Бухорода машинасининг давлат рақамини ўзгартириб бошқариб юрган ҳайдовчи 145 марта радарга тушди
21:38 / 10.08.2023