Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда ЙПХ машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди
Бугун 2021 йил 13 ноябр куни ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳрида ЙПХга тегишли хизмат машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят ИИБ ахборот хизмати ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Маълум бўлишича, бугун 2021 йил 13 ноябрь куни соат 09:25 ларда Қарши шаҳри, Мустақиллик кўчасида ЙПХга тегишли хизмат машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙПХ ходими Қ.Баҳромовга бириктирилган Lacetti русумли хизмат машинаси ҳамда ҳайдовчи Д.Х. бошқарувидаги Nexia машинаси ўзаро тўқнашган.
Қайд этилишича, ҳодиса натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Ҳозирда ҳодиса юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
15:37 / 20.06.2025
Ҳисорак сув омборидан Қарши шаҳригача ичимлик сув тармоғи тортилади
13:05 / 14.04.2025
Ural Airlines'нинг Қарши - Москва рейси техник сабабларга кўра бекор қилинди
18:13 / 31.03.2025
Қарши шаҳрида ўзбек-немис қўшма мактаби ташкил этилади
16:09 / 28.03.2025