Туркий кенгашга аъзо давлатлар ўртасида божхона тартиблари стандартлаштирилади

Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати
12 ноябрь куни Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига аъзо-мамлакатлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов, Туркия савдо вазири Меҳмет Муш ҳамда Озарбойжон, Қозоғистон ва Қирғизистон савдо вазирлари қатнашди.
Учрашувда инвестициявий муҳитни тизимли такомиллаштириш бўйича мустаҳкам қонунчилик базасини яратиш муҳимлиги қайд этилган.
«Учрашув иштирокчилари минтақа ичида ва трансчегаравий савдони ривожлантириш орқали туркий тилли мамлакатлар ўртасида товар айирбошлаш ҳажмини ошириш бўйича қўшма чораларни кўришни қўллаб-қувватлади. Туркий кенгашга аъзо давлатлар ўртасида имтиёзли ва эркин савдо режимларини ўрнатиш, меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, божхона тартиб-таомилларини стандартлаштириш ҳамда мавжуд тариф ва нотариф тўсиқларни олиб ташлаш ишлари ҳам жадаллаштирилади», дейилади расмий ахборотда.
Шунингдек, расмийлар Туркий кенгашга аъзо мамлакатлар ишлаб чиқарувчилари ва экспортчилари учун мунтазам равишда бизнес форумлар ўтказиш ҳамда минтақа мамлакатларининг транспорт-логистика инфратузилмасини кенгайтириш ва модернизация қилиш бўйича қўшма лойиҳаларда иштирок этишга алоҳида эътибор қаратди.
Тадбир якунида Кенгашга аъзо давлатлар тадбиркорлари ва экспортчилари бевосита ўзаро ҳамкорлик қилишлари учун ягона электрон савдо майдончасини яратиш бўйича биргаликда иш олиб боришга келишилди.
Туркий кенгашга аъзо мамлакатлар 2022 йил сентябрида Ўзбекистонда «Яшил энергетика» халқаро форуми, Кенгашга аъзо мамлакатларнинг ёшлар вакиллари иштирокида ҳар йили Ёш тадбиркорлар форумини ўтказишга келишилди.
Тавсия этамиз
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Июнда об-ҳаво нисбатан салқин бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 16:47 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Air Arabia Ўзбекистонга ва яна тўққизта давлатга парвозларни тўхтатди
Жаҳон | 00:25
-
Эрон Исроилга баллистик ракеталарни учирди
Жаҳон | 23:46 / 13.06.2025
-
Ўзбекистон Ғазода урушни тўхтатиш ҳақидаги БМТ резолюциясига қўшилди
Жаҳон | 23:21 / 13.06.2025
-
Эрондаги масжид узра қизил «қасос байроғи» кўтарилди
Жаҳон | 23:12 / 13.06.2025
Мавзуга оид

13:07 / 11.06.2025
Аэропортда 970 млн сўмлик заргарлик буюмларини яширинча олиб кирмоқчи бўлганлар ушланди

13:55 / 29.05.2025
Божхоначилар фуқаро танасига хуфиёна яширилган дориларни фош этди

08:40 / 28.05.2025
Чегарадан қарийб 40 кг заргарлик буюмлари ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди

21:27 / 23.05.2025