Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олтин нархи кескин кўтарилди
Қайд этилишича, инвесторлар инфляция тезлашиши фонида олтинга яна «эски қадрдон дўст» сифатида қарай бошлади.
Фото: AP
Биржа савдолари давомида олтин нархи беш ой ичидаги максимал қийматга етди – қимматбаҳо металлнинг бир унцияси 1868,5 доларгача кўтарилди. Ўсиб бораётган инфляция инвесторларни олтин сотиб олишга ундамоқда, деб ёзади The Wall Street Journal.
Аммо ҳозирча олтин нархи 2020 йил августдаги рекорд кўрсаткичга етгани йўқ. Ўшанда унинг бир унцияси 2050 доллар деб баҳоланганди.
Қайд этилишича, инвесторлар инфляция тезлашиши фонида олтинга яна «эски қадрдон дўст» сифатида қарай бошлади.
Жаҳон марказий банклари нархларни тутиб туриш бўйича чоралар кўрмаса олтин нархи юқорилашда давом этади. Жаҳон банклари бозорлари бўйича TIAA Bank президенти Крис Гэфни инвесторларга портфелларидаги олтин улушини 10 фоизгача оширишни маслаҳат берган.
Мавзуга оид
12:01 / 26.01.2026
Олтин нархи тарихда биринчи марта унция учун 5000 доллардан ошди
11:23 / 26.01.2026
5 граммли олтин қуймасининг нархи 10 миллион сўмдан ошди
18:30 / 25.01.2026
Афғонистондан келтирилган олтинлар Сурхондарёда қайта ишланмоқда
15:49 / 23.01.2026