Ўзбекистон | 07:48 / 15.11.2021
2167
1 дақиқада ўқилади

Қонуности ҳужжатларига расмий шарҳ бериш тартиби жорий этилади

Фото: Getty Images

Адлия вазирлиги томонидан қонуности ҳужжатларига расмий шарҳ бериш тартибини белгилашни назарда тутувчи президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.
 
«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги қонун норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг расмий шарҳини назарда тутади. Конституция ва қонун нормаларига расмий шарҳ Конституциявий суд томонидан берилади.

Бироқ, амалдаги қонунчиликда қонуности ҳужжатларига расмий шарҳ бериш тартиби назарда тутилмаган, бу мазкур амалиётни тўлиқ ривожлантиришга имкон бермайди.

Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган янги лойиҳа лингвистик, тизимли, мантиқий ва тарихий усулларни қўллаш орқали расмий шарҳ тушунчаси ва турларини белгилайди.

Шунингдек, ваколатли органларнинг ҳаракатлари тартиби, аризани кўриб чиқиш муддатлари, тегишли ҳужжатнинг лойиҳасига расмий шарҳ бериш ва ишлаб чиқиш зарурлиги тўғрисида қарор қабул қилиш аниқлаштирилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид