Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев: «Маблағлар маҳалланинг эҳтиёжидан келиб чиқиб белгиланади»
Айни вақтда президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш борасида 2022 йилда амалга ошириладиган дастурлар ҳамда ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Йиғилиш аввалида давлат раҳбари камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш масалаларига тўхталди.
«Ҳар бир ҳудудда сайловолди учрашувларида халқимиз билан бирга катта-катта марраларни белгилаб олдик. Олдимизда турган энг муҳим вазифа - ушбу дастурларни маҳаллагача тушириб, ижросини таъминлаш ҳисобланади.
Бугунги кунга қадар шаклланган дастур лойиҳалари эскича қолипда тайёрланган ва бирортасида «эга-кесим» йўқ, бирорта вилоят ҳокими буни ўзидан ўтказмаган. Шу боис, келгуси йил берилаётган маблағлар ва яратилаётган имкониятлар маҳалланинг эҳтиёжидан келиб белгиланади.
Бунда маҳаллада иш ўринлари яратиш ва камбағалликни қисқартириш асосий мезон бўлади. Бу ишларни амалга оширишга ҳоким ёрдамчилари масъул бўлади», деди президент.
Мавзуга оид
17:49 / 24.04.2026
«Гўшт ва картошкадан ҳеч қандай муаммо бўлмаслиги керак» – президент
16:59 / 24.04.2026
13 та туман ҳокимига интизомий чора кўрилади
16:21 / 24.04.2026
Президент қатор ҳокимларни танқид қилди
17:40 / 27.01.2026