Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон туман ва шаҳарларидаги энг ёш ҳоким ким?
Энг ёш ҳоким – 30 ёшда ва у Самарқанд вилояти Нарпай туманига раҳбарлик қилмоқда. Маҳаллий ҳокимлик органларида фаолият юритаётган 30-40 ёш орасидаги ҳокимлар сони 35тани ташкил этади.
Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги маҳаллий ҳокимият органларида фаолият юритаётган энг ёш ҳокимлар рўйхатини шакллантирди.
Унга кўра, Самарқанд вилояти, Нарпай туман ҳокими Шерзод Раҳмонов — 30 ёш ва у энг ёш ҳоким ҳисобланади.
Кейинги ўринларни 32 ёшли Сирдарё вилояти, Ширин шаҳар ҳокими Сарварбек Султонов ва 33 ёшли Тошкент шаҳар Сергели туман ҳокими Элбек Шукуров эгаллади.
Маълумотларга кўра, 30–40 ёш орасидаги маҳаллий ҳокимлар 34тани ташкил этади.
Маълумот ўрнида, бугунги кунда Агентлик томонидан Миллий кадрлар захираси яратилиб, электрон тизим такомиллаштирилмоқда.
Мавзуга оид
12:30 / 14.03.2026
Кармана туман ҳокими ўқитувчиларни ҳокимликка йиғиб, қарийб 1 соат турғизиб қўйди
10:08 / 14.03.2026
Қашқадарёдаги “Санта-Барбара”: адолат излаган деҳқоннинг 7 йиллик саргузаштлари
18:31 / 26.01.2026
Ҳокимлар январ ойида 400 га яқин қарорни асоссиз яширгани маълум бўлди
19:21 / 01.01.2026