Биз сайт ишлашини яхшилаш ва сизга қулайлик яратиш учун cookies-файллардан фойдаланамиз. Давом этиш орқали сиз cookies-дан фойдаланишга розилик билдирасиз Махфийлик сиёсати Kun.uz
“Дастлаб касаллик йўтал ва тана ҳароратининг кўтарилиши билан бошлангани учун онахон таниш шифокорига мурожаат қилган ва уй шароитида муолажа олган. Бироқ аҳволи яхшиланмаган, аксинча оғирлашиб қолган. Шундан сўнг бемор тез тиббий ёрдам машинасида Зангиотадаги 2-сонли махсус шифохонага олиб келинган.
Фото: Ўткир Қодиров
Қабул бўлимида бемордан олинган экспресс тест мусбат натижа кўрсатган. 15 октябрда ўтказилган мультиспирал компьютер томографияси текширувида ўпка тўқимасининг 86 фоизи зарарлангани маълум бўлди. Текширув натижаларига асосланиб бемор шифохонанинг жонлантириш ва интенсив терапия бўлимига олинди”, дейди Ўткир Қодиров.
Шифокорнинг сўзларига кўра реабилитация муолажаларидан сўнг мустақил нафас ола бошлагач, 14 ноябрь куни беморга уйига рухсат берилган.
Фото: Ўткир Қодиров
Маржон Ризаева 1909 йилнинг 1 июль куни Арманистонда туғилган. Миллати озар, Озарбойжон Республикаси фуқароси. У коронавирусдан соғайган дунёдаги энг кекса одамлардан бири бўлди.