Элчи Халқ таълими вазирлигининг янги раҳбари бўлади
Бахтиёр Одилович Саидов халқ таълими вазири лавозимига тайинланиши кутилмоқда.

Фото: Қонунчилик палатаси
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 17 ноябрдаги ялпи йиғилишида ҳукуматнинг икки аъзоси номзоди кўриб чиқилди.
«Маълумки, амалдаги қонун ҳужжатларига биноан, Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, вазирлар лавозимга тайинланишидан аввал уларнинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлар томонидан кўриб чиқилади.
2021 йил 17 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Унда депутатлар Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимига Шерзод Шерматов номзодини ҳамда Халқ таълими вазири лавозимига Бахтиёр Саидов номзодини кўриб чиқдилар ва маъқулладилар», дейилади Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабарида.
Бахтиёр Саидов 1981 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, 2002 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.
У 2016 йил январидан «Ўзбекенгилсаноат» АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари — бош менежери бўлган.
2017 йил июлида Ўзбекистоннинг Хитой Халқ Республикасидаги дипломатик миссияси раҳбари этиб тайинланган. У 2018 йил апрелидан Мўғулистон, 2019 йил июлидан Филиппиндаги (қароргоҳи Пекинда жойлашган) элчи вазифасини ҳам бажариб келаётганди.
Бундан аввалроқ Халқ таълими вазирлигига 2018 йил июнидан буён раҳбарлик қилиб келган Шерзод Шерматов Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимига ўтказилаётгани хабар қилинганди.
Тавсия этамиз
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
Ўзбекистон | 17:00 / 27.05.2025
Пойтахт бош режаси интерактив харитада: унда нималар акс этган?
Ўзбекистон | 14:30 / 27.05.2025
“Виза беришни осонлаштириш ҳақида гап-сўз йўқ” – АҚШ элчихонаси
Ўзбекистон | 19:28 / 26.05.2025
Макрон Ветнамга ташрифи чоғида рафиқасидан шаппати еди
Жаҳон | 16:40 / 26.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Челси» «Бетис»га қарши ўйинда камбек қилиб, Конференциялар Лигаси ғолибига айланди
Спорт | 02:11
-
НАТО Германиядан яна 40 минг ҳарбий хизматчи сўрамоқчи — Reuters
Жаҳон | 01:39
-
Британияда олти панжали мушук дунёга келди
Жаҳон | 00:19
-
Трамп Зеленский ва Путин билан учрашишга тайёрлигини маълум қилди
Жаҳон | 00:17
Мавзуга оид

11:30 / 26.05.2025
Самарқанд Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади

16:13 / 29.04.2025
Тошкентда Греция элчихонаси очилди

08:20 / 26.04.2025
Бахтиёр Саидов Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашди

08:42 / 24.04.2025