Ўзбекистон | 08:05 / 17.11.2021
3042
2 дақиқада ўқилади

Кўп квартирали уйларнинг электрон техник паспортлари шакллантирилади

Фото: Kun.uz

Президентнинг “Ўзбекистон Республикасининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш соҳаларини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Фанлар академияси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2022 йил 1 июнга қадар Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳаси муаммолари илмий ечимига қаратилган таклифларни (тематик мавзу) танлов эълон қилиш учун ўрнатилган тартибда шакллантириб Инновацион ривожланиш вазирлигига давлат илмий дастурлари доирасида тақдим этади.

Вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотлар 2022 йил охирига қадар босқичма-босқич ўзларига қарашли бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уйларнинг электрон техник паспортларини шакллантириб, платформага киритилишини таъминлайди.

Фанлар академияси, Қурилиш вазирлиги ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 2022 йил 1 майга қадар “Бино ва иншоотларга сейсмик мустаҳкамлик ҳолати бўйича гувоҳнома бериш тартиби” тўғрисида норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқади ва Вазирлар Маҳкамасига киритади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид