Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сейсмик хавфсизликни таъминлашга оид президент қарори қабул қилинади
Президентнинг “Ўзбекистон Республикасининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш соҳаларини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ўзбекистон аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш соҳасини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси ҳамда концепциянинг мақсадли кўрсаткичлари ва индикаторлари, Ўзбекистон аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш соҳасини 2030 йилгача мўлжалланган концепциясида белгиланган вазифаларни 2022 – 2024 йилларда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланади.
Қуйидагилар концепциянинг устувор йўналишлари этиб белгиланади:
- аҳоли ва хизмат кўрсатувчи ходимларнинг бўлиши мумкин бўлган зилзилаларга тайёргарлигини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш ва мунтазам семинар-тренинглар ўтказиш;
- зилзилаларнинг вужудга келиш механизми ва табиати ҳамда зилзила даракчиларининг турли геодинамик жараёнларда намоён бўлиши, сейсмик тебранишларнинг турли геологик муҳитда тарқалиш ва сўниш қонуниятларини ўрганиш, сейсмик тебранишларнинг маҳаллий грунт шароитига боғлиқ ўзгариши йўналишларида фундаментал ва амалий тадқиқотларни кенгайтириш ва такомиллаштириш;
- жаҳон амалиётидан келиб чиққан ҳолда шаҳар ҳудудларининг сейсмик хавфини ва сейсмик таъсирини муҳандис кўрсаткичларда баҳолаш ва сейсмик микрорайонлаштириш хариталарини нафақат макросейсмик балларда, балки сейсмик тезланишларда, спектр амплитудаларда ва жавоб спектрларда тузишни жорий қилиш;
- бинолар, гидротехник иншоотлар, ерости, ерусти ва грунтга кўмилган иншоотлар, йўл ўтказгичлар, уларнинг элементлари, жумладан композит материаллардан ташкил топган иншоотларни лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилишда сейсмик мустаҳкамликни таъминлаш сифатини оширишга йўналтирилган тадқиқотларни ривожлантириш;
- Ўзбекистон ҳудудларининг сейсмик хавфсизлигини баҳолаш ва бўлиши мумкин бўлган зилзилалар зарарини камайтириш, жумладан зилзила келтириб чиқариши мумкин бўлган иккиламчи омиллар ва бошқа фавқулодда вазиятлар бўйича тадбирлар ишлаб чиқиш;
- бино ва иншоотларнинг сейсмик хавфсизлиги ва мустаҳкамлигини таъминлаш билан боғлиқ меъёрий ҳужжатларни такомиллаштириш;
- республика ҳудудида қурилаётган объектларнинг сейсмик хавфсизлик бўйича меъёрий ҳужжат талабларига мувофиқлигини баҳолаш ва назорат қилиш жараёнларини такомиллаштириш;
- янги қурилаётган бино ва иншоотларга сейсмик мустаҳкамлик ва хавфсизликни таъминловчи инновацион технологияларни татбиқ этиш;
- сейсмик станцияларнинг ишлашини замон талабларидан ва жаҳон амалиётидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш ҳамда прогноз йўналишларидаги тадқиқотларни жаҳон тажрибасини ўрганган ҳолда кенгайтириш;
- қўшни республикалар билан сейсмологик маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш.
Мавзуга оид
18:34 / 26.04.2026
“Дача”ларнинг электрон базасини яратиш ва ижара нархларини назорат қилиш режалаштирилмоқда
09:35 / 01.04.2026
Мобил тарифларга янги талаблар жорий этилиши мумкин
08:11 / 18.03.2026
Битирувчилар учун 3 йил ишлаб бериш талаби бекор қилиниши мумкин
11:59 / 17.12.2025