Тўғонлар сейсмик мустаҳкамлигини космик мониторинг қилиш тизими жорий этилади

Фото: Kun.uz
Президентнинг “Ўзбекистон сейсмик хавфсизлигини таъминлаш соҳаларини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги:
а) 2022 йил 1 июнга қадар Фанлар академияси, Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда Ўзбекистондаги энг сейсмик фаол, ўрта фаол ва тинч ҳудудлар ҳамда майдонларни ўзида мужассамлаштирган интерактив онлайн харита ишлаб чиқади ва улардан фойдаланувчилар рўйхатига аҳоли пунктлари бош режаларини ва бошқа шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчи юридик шахсларни (лойиҳа ташкилотларини) қўшади;
б) 2022 йил 1 октябрга қадар сейсмик фаол ҳудудларда жойлашган бино ва иншоотлар майдонининг зилзилалар оқибатида деформацияси, силжиши, чўкиши каби омилларни аниқлашга мўлжалланган радиолокацион космик мониторинг тизимни жорий этади;
в) Сув хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан билан ҳамкорликда сув омборлари тўғонларининг сейсмик мустаҳкамлиги даражасини доимий космик мониторинг қилиш тизимини жорий этади;
г) Сув хўжалиги вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси билан ҳамкорликда геоахборот технологияларини қўллаган ҳолда зилзила натижасида тўғон ўпирилиши оқибатида сув босиши мумкин бўлган ҳудудларнинг визуал моделларини яратади;
д) Сув хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси билан ҳамкорликда зилзила натижасида тўғон ўпирилиши оқибатида қутқарув ишларини ташкиллаштиришида тегишли вазирлик ва идораларни зарур космик суратлар ҳамда ишлов берилган маълумотлар билан таъминлаш тизимини яратади;
е) белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда тегишли вазирликлар ва идоралар Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлигининг талабномасига мувофиқ сўралган маълумотларни ишчи тартибда тақдим этилишини таъминлайди.
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ғарбий Қозоғистонда сайғоқларни овлаш бошланди
Жаҳон | 16:00
-
Товарларга нисбатан имтиёзларни қўллаш тартиби тасдиқланди
Ўзбекистон | 15:34
-
Эстонияда икки молдовалик диверсия учун қамалди
Жаҳон | 15:24
-
Санкт-Петербургда мигрантлар учун такси ва куриерлик соҳасида ишлаш тақиқланмайдиган бўлди
Жаҳон | 15:12
Мавзуга оид

08:09 / 22.07.2024
Ўзбекистонда сейсмик заиф бино-иншоотлар сони маълум қилинди

12:48 / 14.06.2024
Ўзбекистон ва Халқаро сейсмология маркази зилзилалар таҳлили соҳасида ҳамкорлик қилади

14:19 / 10.06.2024
Сейсмология институти директори ўзгарди

10:18 / 18.04.2024