Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Халқлар дўстлиги майдони яқинидаги кўчалар вақтинча ёпилади
Жорий йил 18 ноябрь куни Тошкентда Халқлар дўстлиги майдони яқинидаги кўчалар вақтинча ёпилади. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан 18 ноябрь куни соат 08:00 дан соат 11:00 гача Фурқат - Бешёғоч кўчасидан И.Каримов - Фурқат кўчасигача бўлган ҳудуд транспорт ҳаракати учун ёпилади.
Тирбандликларнинг олдини олиш учун ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилган.
Аввалроқ, Тошкент шаҳрида Бухоро кўчасининг Бухоро-Буюк Турон чорраҳасидан Бухоро-Зарафшон чорраҳасигача бўлган қисми ёпилганди.
Мавзуга оид
09:10 / 24.03.2026
Айрим кўчаларда автоуловлар ҳаракатига вақтинча ўзгариш киритилади
13:53 / 20.03.2026
Чилонзорда Ал-Хоразмий кўчасининг бир қисми ёпилади
12:40 / 22.01.2026
Тошкентнинг асосий кўчаларида агротехник тадбирлар олиб борилмоқда
09:29 / 24.12.2025