Шавкат Мирзиёев Москвага етиб борди
Президент Шавкат Мирзиёев 19 ноябрь куни Россияга ташриф билан келди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.
Москвадаги “Внуково-2” аэропортида Шавкат Мирзиёевни Россия Федерацияси президенти ёрдамчиси Максим Орешкин ва бошқа расмий шахслар кутиб олган.
Шундан сўнг, президент Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан музокара ўтказиш учун Кремлга йўл олди.
Учрашувда Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш, турли соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.
Аввалроқ, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Москвага бугунги ташрифи чоғида имзоланадиган ҳужжатлар ҳақида гапирганди.
«Ташриф давомида халқаро ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ҳамкорлик бўйича йирик сиёсий қўшма баёнот қабул қилинади. Президентлар учрашуви чоғида турли соҳалардаги ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга қаратилган 18 та ҳужжат имзоланади. Халқаро ядровий ва радиациявий хавфсизликни таъминлаш тўғрисидаги битим, қурилиш, энергетика, саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича ҳужжатларни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим», деди у.
Мавзуга оид
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024
Россияда саккиз нафар генерал лавозимдан олинди — ОАВ
20:51 / 04.10.2024
Россия «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқариш бўйича ишларни якунламоқда — ФХХ раҳбари
18:42 / 04.10.2024