Ўзбекистон | 07:29 / 23.11.2021
4655
7 дақиқада ўқилади

«EXPO 2020 Dubay»: Ўзбекистон БААда кенг кўламли маданий дастурни тақдим этади

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси «EXPO 2020 Dubay» бутунжаҳон кўргазмасида иштирок этаётган Ўзбекистон Миллий павильони маданий дастурларининг расмий ҳамкори ҳисобланади.

Фото: Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

Дубайдаги «Expo-2020» бутунжаҳон кўргазмасида сўнгги йилларда мамлакат илмий ва иқтисодий ютуқлари, маданий мероси ва сайёҳлик салоҳияти, шунингдек, Янги Ўзбекистонни ривожлантириш режаси, инвестиция имкониятлари кенг халқаро жамоатчиликка намойиш этилаётган Ўзбекистон Миллий павильони ўз ишини амалга оширмоқда.

Дубайдаги бутунжаҳон кўргазмаси фаолияти давомида Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Ўзбекистон Миллий павильони билан ҳамкорликда мамлакат маданий ва сайёҳлик салоҳиятини халқаро майдонда илгари суришга қаратилган қатор тадбирларни тақдим этади.

«Expo 2020 Dubai» жаҳон кўргазмаси 2022 йилнинг 31 мартигача бўлган даврда бутун дунё бўйлаб 25 миллионга яқин меҳмонларни қабул қилиши режалаштирилган.

Фото: Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева:

«Бугун Ўзбекистон дунёга очиқ, ижобий тажриба орттиришга тайёр ҳамда ўз тажрибаси билан мамнуният ила ўртоқлашар экан, юртимизнинг маданий салоҳиятини халқаро майдонда самарали тарғиб этиш учун янги пойдевор қўймоқдамиз. 2022 йилда Ўзбекистон ва БАА ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонлаймиз. Бу, бизни бир-биримизга ишониш, янги ютуқларга илҳомлантириш, турли даражаларда ва соҳаларда ўзаро мулоқот қилишни ўргатган уч самарали ўн йилликлар эди. Шунинг учун, Ўзбекистонни «EXPO 2020 Dubay» жаҳон кўргазмасида иштирок этиши — бу Бирлашган Араб Амирликлари-ташкилотчи мамлакат ва бошқа иштирокчи мамлакатлар билан юқори даражадаги мулоқотга қўшимча суръат бахш этадиган муҳим воқеадир».

2021 йилнинг 27 ноябрь. «Dubai Opera» саҳнасида «Лазги – қалб ва муҳаббат рақси» балетининг халқаро тақдимоти

Халқаро аудиторияга ўзбек халқининг асл анъаналарини намойиш этган Хоразм рақсининг мутлақо янги талқини тақдим этилади. «Лазги – қалб ва муҳаббат рақси» балетининг саҳналаштирилиши Ўзбекистон балетини янги босқичга олиб чиқди ва илк бор дунё бўйлаб саёҳатини бошлайди. Биринчи марта Ўзбекистоннинг энг машҳур рақсларидан бири, маданий мерос ва тарихи «Dubai Opera» кўп форматли санъат маркази саҳнасида намойиш этилади.

Фото: Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

Хореограф Раймондо Ребек томонидан саҳналаштирилган ҳамда Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театри балет труппаси ижро этган спектаклнинг илк тақдимоти жорий йилнинг 5 сентябр куни Тошкентда, ЮНEСКО ҳомийлигида бўлиб ўтди ҳамда профессионал ҳамжамиятнинг юксак эътирофи ва баҳосига сазовор бўлди.

2019 йилнинг 12 декабрь куни ЮНЕСКОнинг номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитаси «Хоразм рақси - лазги»ни инсониятнинг номоддий маданий мероси вакиллик рўйхатига киритди.

2021 йил 29 ноябрь. «EXPO 2020 Dubai» бутунжаҳон кўргазмаси Аёллар павильонида Ўзбекистоннинг «Жамият ижтимоий ҳаётини модернизациялашда хотин-қизларнинг ўрни» мавзусидаги сессияси

«EXPO 2020» кўргазмасида Cartier Women’s Initiative билан ҳамкорликда махсус Аёллар павильони очилди. Ушбу павильон аёллар ва уларнинг глобал масалалардаги ўрнига бағишланган. Аёллар павильони – тажриба алмашиш ва гендер тенглигини ўрнатиш учун ишланган стратегияларни илгари суриш учун халқаро майдончадир. Бирлашган Араб Амирликлари гендер баланси кенгаши раиси Манал бинт Муҳаммад бин Рашид Ал Мактум – бош вазир ўринбосари ва президент ишлари бўйича вазир Шайх Мансур бин Зоид Ал Наҳаяннинг рафиқаси томонидан ташкиллаштирилган.

Фото: Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

Аёллар павильони – бу жамиятда аёлларнинг ролини кучайтиришни қўллаб-қувватлаш мақсадидаги конструктив мулоқотларни ўтказиш ва ривожлантириш бўйича жаҳон етакчилари ва мутахассисларни учраштирадиган майдондир. Ушбу павильон «Expo 2020»нинг гендер тенглиги ва аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришга содиқлигини тасдиқлайдиган ижодий контент ва дастурларни тақдим этади. Шунингдек, павильонда инсоният тарихида ва бугунги кунда аёлларнинг аҳамиятига бағишланган «Янги истиқболлар» кўргазмаси намойиш этилмоқда.

Павильоннинг асосий мақсади - аёллар гуллаб-яшнаганда бутун инсоният ҳам гуллаб-яшнашини кўрсатишдир.

29 ноябрь куни Ўзбекистон аёллар павильони дастури доирасида «Жамиятнинг ижтимоий ҳаётини модернизациялашда аёлларнинг ўрни» мавзусида муҳокама қилади. Шунингдек, кейинги ойларда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан «Маданият соҳасида хотин-қизларнинг ўрни» мавзусига бағишланган сессия ташкил этилади.

Фото: Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

2021 йил 30 ноябрь. «Jubilee Park EXPO 2020» саҳнасида пианино ижрочиси Беҳзод Абдураимовнинг концерт дастури

Пианино ижрочиси жамоатчилик эътиборига Лист, Бетховен, Шопен, Муссоргский, Прокофев ва Чайковскийларнинг машҳур классик асарларини тақдим этади.

Лондондаги халқаро пианиночилар танлови ғолиби Беҳзод Абдураимов, В.А. Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа лицейида ва Кансас-Сити шаҳридаги «Park» университети қошидаги халқаро мусиқа марказида таҳсил олган.

Абдураимов сўнгги мавсумларда Лондон, Лос-Анжелес ва Мюнхен филармония оркестрлари, Лондон симфоник оркестри, NHK симфоник оркестри (Япония), Konsertgebau Қироллик оркестри, BBC Шотландия симфоник оркестри, Осло филармония оркестри билан концерт дастурларида иштирок этган. Пианиночи концерт дастурлари АҚШ, Европа ва Осиё мамлакатларида залларни тўлиқ тўплайди.

2021 йил 19-21 декабрь кунлари. Ал Бурда фестивали

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси «EXPO 2020» доирасида 19-21 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган «Ал Бурда» фестивалида иштирок этади ҳамда Ўзбекистон халқ мусиқали ижодиёти, юртимиз фильмларини намойиш этади, шунингдек, «Шаҳар ҳаёти: Ислом маконини ўзгартириш» мавзусидаги панель муҳокамасида иштирок этади.

Фото: Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

«Ал Бурда» - Бирлашган Араб Амирликларининг маданият ва тараққиёт вазирлиги ҳомийлигида ишлайдиган кўп тармоқли платформадир. Бу ижодий раҳбарлар, олимлар, рассомлар ва жамоа аъзолари учун ҳамкорлик қилиш, фикр алмашиш ва Ислом санъати ва маданияти ғояларини биргаликда яратиш учун глобал макондир. Фестивалнинг мақсади – ёш авлодларни ўз маданий бойликларини янада чуқурроқ ўрганишларини ҳамда жамиятда Ислом маданиятининг ўрнини мустаҳкамлашдан иборат.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти