Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БАА вакили Интерпол президенти этиб сайланди
Ал-Раисий кореялик Ким Чон Яннинг ўрнини эгаллади.
БАА ташқи ишлар вазирлиги бош инспектори Аҳмад Носир Ал-Раисий Интерпол президенти этиб сайланди. Бу ҳақда ташкилот ўз твиттерида маълум қилди.
Хабарда айтилишича, Ал-Раисий тўрт йил муддатга сайланган.
У кореялик Ким Чон Яннинг ўрнини эгаллади. Бунга қадар Ал-Раисий Интерпол ижроия қўмитаси аъзоси эди.
Ташкилотнинг собиқ раҳбари бу лавозимни 2018 йил ноябрда эгаллаганди.
Ташкилотга янги президент сайлаш Истанбулда ўтказилган Интерпол бош ассамблеяси давомида бўлиб ўтди.
Мавзуга оид
18:00 / 19.06.2026
БАА 15 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқларга киришини тақиқлади
14:10 / 17.06.2026
Ўзбекистон ва БАА стратегик шериклик доирасида янги лойиҳаларни амалга оширади
09:45 / 13.06.2026
Эроннинг миллиардлаб долларлик маблағлари атрофида баҳс кучайди
14:06 / 25.05.2026