15:30 / 25.11.2021
7813

Қишки таътил учун дала ҳовлилар. OLX-да олдиндан банд қиламиз

Фото: OLX

Янги йил байрамлари ва уларга ҳамроҳ бўлган таътилларга жуда оз вақт қолди, уларни қаерда ўтказиш ҳақида ўйлаш вақти келди. Кўпчилик мамнуният билан шаҳарни тарк этади ва “табиат” қўйнига ўзини отади. Ажойиб вариант – барча шароитларга эга қулай далаҳовли: иссиқ, енгил, қулай ва илиқ атмосфера. Агар табиат қўйнида бундай уйингиз бўлмаса, OLX янги 2022 йилнинг илк кунларини очиқ ҳавода ва шаҳар шовқинидан узоқда ўтказиш, кутиб олиш ва яшаш учун кўплаб далаҳовли вариантларини таклиф этади.

Ҳашаматли ва бой - 67 та эълон

Кунлик ижара нархи 5 000 000 сўмдан бошланадиган энг ҳашаматли вариантларини кўриб чиқинг. Бу далаҳовлиларда спорт зал ва қишки ҳовуздан тортиб бильярд хонаси, камин ва караокегача бор. Нархлари бўйича етакчи бўлган вариант кунига қарийб 19 млн сўмга тушади – банкет зали бўлган ўн хонали коттеж, панжарали зинапоя, уй ичидаги болалар майдончаси, гольф майдончаси ва боулинг. Қолган қулайликлар – интернет, кондиционер ва маиший техника, фин ва турк сауналари ва бошқалар – бу тоифадаги барча турар жой вариантларига хос бўлгани каби. 

Фото: OLX
Фото: OLX
Фото: OLX

1-5 миллионгача  - 816 та эълон

Далаҳовлиларнинг энг хилма-хил тоифаси 1 000 000 сўмдан 5 000 000 сўмгача бўлган нарх оралиғига киритилган. Улар турли хил қизиқарли вариантларни таклиф қилшади: Чорвоқдаги 4 милллиондан ортиқ бир неча бассейнли ҳашаматли Luxury trio, 2 миллиондан сал кўпроққа камтарингина Malayziya коттежи, жуда муносиб оилавий коттеж Family 1 600 000 сўмга. Танлов жуда катта, кўплаб вариантлар мавжуд.  Сизга нарх/сифат нисбати бўйича энг яхшисини танлаш қолди.

Фото: OLX
Фото: OLX

Арзон ва қулай - 343 та эълон 

Биз кунлик нархи 1 000 000 сўмдан кам турадиган далаҳовлиларга эътиборингизни қаратамиз. Ушбу туркумда сиз ҳамёнбоп, аммо жуда чиройли ва қулай уйларни топишингиз мумкин. Бу ерда сиз юқори технологияли коттежлар, совет модернизми услубидаги шинам коттежлар, тоғ манзараси ва тоза ҳавога эга евро-уйларни топасиз. Қулайликлар тўплами муносиб, дизайни ҳам ҳашаматли ёзги коттежларга қараганда оддийроқдир. 

Фото: OLX
Фото: OLX
Фото: OLX

Кунлик нархи 1 000 000+ бўлган далаҳовлиларнинг барча таклифлари стандарт қулайликларга, қўшимча равишда қишки ҳовуз, спорт (теннис, бильярд, гольф ва бошқалар) ва ўйин-кулгилар учун жойларни (караоке, PlayStation ва бошқалар) ўз ичига олади. Ўзингиз учун энг яхшисини танлаш учун нарх оралиғини белгиланг, севимли жойингизни кўрсатинг ва энг яхши вариантини танланг. 

Янги йил таътиллари учун энг машҳур коттежлар Чимён, Хумсон, Бочка, Оқтош ва Чорвоқда жойлашган. Лекин пойтахтга яқин Қибрай, Чирчиқ ва Тузелда ҳам турли дид ва ҳамён учун коттежларнинг катта танлови мавжуд. OLX’да далаҳовлилар “бозори” энг тўлиқ ва ранг-баранг тарзда тақдим этилган. Бу ерда сиз Янги йилни ўтказиш ва нишонлаш учун ажойиб жой топишингиз мумкин: ички қулайлик, ташқи гўзаллик ва сизга мос келадиган нарх.

Эътибор беринг, ҳовлилар ижараси учун пулни олдиндан берманг, банк карталарингиз кодини ҳеч кимга айтманг!

Реклама ҳуқуқи асосида

Top