11:08 / 27.11.2021
17923

Ўзбекистонда COVID-19’нинг тўртта штамми аниқланган 

Ўзбекистонда COVID-19’нинг тўртта штамми аниқланган. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги маълумотида айтилади.

Қайд этилишича, Илғор технологиялар марказида илк бор 2020 йилда коронавирус штаммларини аниқлаш ишлари олиб борилган, 2021 йилда эса ишлар давом эттирилган.

2021 йилнинг боши ва биринчи чорагида коронавируснинг «Альфа» штамми тарқалиши кузатилган бўлса, шу йилнинг иккинчи ярмида «Дельта» штамми кенг тарқалгани айтилади.

«Ҳозирга келиб эса илгари қайд этилмаган янги мутациялар аниқланмоқда, бу босқичда маълумотлар умумлаштирилади ва уларнинг биоинформатик таҳлили, шунингдек, тадқиқот натижалари нашрга тайёрланади», дейилади маълумотда.

Илғор технологиялар маркази директори ўринбосари, биология фанлари доктори, профессор Алишер Абдуллаевнинг фикрича, Ўзбекистонда COVID-19'нинг тўртта штамми мавжуд. 

Уларнинг биттаси «асл» Уҳан штаммига яқин, у коронавирусга чалинганларнинг тахминан 1 фоизида аниқланган. «20А» штамми эса 7 ҳолатда кузатилмоқда. Шунингдек яна бир тури «Альфа» ёки Британия штамми деб аталади, у эса тахминан ўн фоизда қайд этилган. Шу билан бирга беморларнинг 82 фоиздан ортиғи «Дельта» штамми (Ҳинд версияси) билан зарарланган.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top