Ўзбекистон | 09:59 / 27.11.2021
11867
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда электромобил импорти 7 бараварга ошди

10 ойда 613 та электромобил импорт қилинган, электромобил импорти 7 баравардан ошган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Фото: EPA

Қўмита хабарига кўра, 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистонга 9 та хорижий давлатдан қиймати 12 млн АҚШ долларига тенг бўлган 613 та электромобил импорт қилинган.

Электромобил импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 526 тага ёки қарийб 7 баравардан ошган.

2021 йилнинг 10 ойида Ўзбекистон асосан қуйидаги давлатлардан электромобилларни импорт қилган:

  • Хитой – 551 та;
  • Туркия – 24 та;
  • Литва – 13 та;
  • Германия – 9 та;
  • АҚШ – 7 та;
  • Корея – 5 та;
  • Испания – 2 та;
  • Россия – 1 та;
  • Ҳонгконг – 1 та.

2021 йилнинг октябрь ойида Ўзбекистон хориждан 55 та электромобил импорт қилган.

Аввалроқ, электромобиллар учун алоҳида давлат рақами белгилари берилиши маълум қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид