Самарқандда 44 ёшли аёлни Туркияга сотиб юбормоқчи бўлган шахс ушланди
Самарқанд вилояти Самарқанд туманида 44 ёшли аёлни Туркияга сотиб юбормоқчи бўлган шахс ушланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 17 ноябр куни Самарқанд вилояти ИИБ Терроризм ва экстермизмга қарши кураш бошқармаси, ДХХ ҳамда Департаментнинг Самарқанд туман бўлими ходимлари ҳамкорлигида одам савдосига қарши кураш бўйича Самарқанд тумани Янги ҳаёт маҳалласида тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда 32 ёшли хусусий такси ҳайдовчиси 44 ёшли аёлни Туркия давлатига шаҳвоний мақсадларда фойдаланиш учун жўнатмоқчи бўлиб, тадбир иштирокчисидан 1 500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олиб, фуқаронинг ўзи ва паспортини сотган вақтида ушланган.
Пуллар ашёвий далил сифатида холислар иштирокида ҳужжатлаштирилиб олинган.
Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
18:38 / 11.12.2024
Марказий Осиёда одам савдоси кўрсаткичлари пасаймаяпти – БМТ
19:17 / 28.11.2024
Саккиз йилдан бери қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда қўлга олинди
15:24 / 25.11.2024
Туркияда одам савдоси қурбонига айланган ўзбекистонликка ёрдам кўрсатилди
22:30 / 25.10.2024