Чехияда янги бош вазир тайинланди

Фото: EPA/Vostock-photo
Чехия президенти Милош Земан Фуқаролик демократик партияси етакчиси Петр Фиалани мамлакатнинг янги бош вазири этиб тайинлади.
Бош вазирни тайинлаш маросими президент саройи Лануда жорий ҳафтада Земанда коронавирус аниқлангани сабабли қатъий хавфсизлик чораларига амал қилинган ҳолда ўтган. Жумладан, залнинг Земан жойлашган қисми ойнаванд тўсиқ билан иҳоталанган.
Янги вазирлар маҳкамаси қачон тайинланиши ҳозирча номаълум, бироқ Фиала Земанга ҳукуматнинг эҳтимолий таркибини тақдим қилган.
Фиала унинг ҳукумати ўз зиммасига жавобгарликни олиб, мамлакатдаги долзарб муаммоларга, жумладан энергетика инқирози, инфляция ва коронавирусга қарши курашишга тайёрлигини билдирган.
Земан жорий ҳафтада узоқ муддатли даволанишдан кейин шифохонадан чиқарилганди, бироқ коронавирусга мусбат тест топширгани сабабли ўша куниёқ яна у ерга қайтарилганди.
57 ёшли Петр Фиала Фуқаролик демократик партияси етакчиси ҳисобланади. Бунгача у таълим, ёшлар ва жисмоний тарбия вазири лавозимини эгаллаган, 2013 йилдан Чехия президенти депутати сифатида фаолият юритади.
Чехияда 8-9 октябрда парламент сайловлари бўлиб ўтганди ва унинг натижаларига кўра либерал кучлар коалицияси “Биргаликда” ғалаба қозонганди. Ушбу коалиция таркибига Фуқаролик демократик партияси, ТОР 09 ҳаракати ва Христиан-демократик ҳаракат киради. 2-ўринни эндиликда собиқ бош вазир Андрей Бабишнинг ANO ҳаракати эгаллаган.
11 ноябрда Бабиш бошчилигидаги ҳукумат истеъфога чиққан.
Тавсия этамиз
Чигирткалар босқини: Бу ҳам иқлим билан боғлиқ муаммоми?
Ўзбекистон | 15:49 / 14.05.2025
«Энг камбағал президент» Хосе Мухика вафот этди
Жаҳон | 08:03 / 14.05.2025
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Истанбулда Россия ва Украина делегациялари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди
Жаҳон | 19:01
-
Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди
Ўзбекистон | 19:00
-
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
Ўзбекистон | 18:43
-
Сурия Россияни Тартус портидан чиқариб юборди ва уни БААга топширди
Жаҳон | 18:41
Мавзуга оид

13:50 / 05.05.2025
Зеленский Чехияда: Россия билан сулҳга исталган вақтда эришиш мумкин

21:41 / 17.04.2025
Чехия Россия нефтига қарамликдан қутулганини эълон қилди

18:21 / 08.04.2025
Чехия бош вазирининг Х’даги аккаунти бузиб кирилди ва у орқали фейк постлар эълон қилинди

10:31 / 17.02.2025