Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Кореяда сузувчи шаҳар қуриш режалаштириляпти
Жанубий Кореянинг Пусан шаҳри қирғоқларида сузувчи шаҳар қуриш режалаштириляпти. У тошқин ва зилзилалардан ҳимояланган бир неча сунъий ороллардан иборат бўлади. Шаҳар қуёш энергиясидан қувват олади, унинг аҳолиси эса ўсимлик маҳсулотлари билан озиқланади.
Пусан қирғоқларида сузувчи шаҳар қуриш режаси ҳақида Daily Mail Online нашри ёзмоқда. Пусан, UN-Habitat (БМТнинг аҳоли пунктлари бўйича дастури) ва Нью-Йоркнинг Oceanix архитектура бюроси шаҳарни қуриш ҳақидаги келишувни имзолади.
Шаҳар олтибурчак шаклидаги сунъий ороллар бирикмасидан иборат бўлади. Маълум қилинишича, ороллар денгиз сатҳи билан бирга кўтарилиб, тошқин хавфини йўқотади. Шаҳар зилзила, бўрон ва цунамилардан ҳимоя қилувчи инфратузилма билан жиҳозланади.
Шаҳар аҳолиси фақат ўсимликлардан тайёрланган маҳсулотлар билан овқатланади. Бу эса сув, энергия ресурслари ва ер майдонига бўлган босимни камайтиради. Маҳсулотлар аэропон (ҳаво) тизимлари, шунингдек, анъанавий ферма ва иссиқхоналарда етиштирилади.
Oceanix энерготизими автоном бўлади ва уйлар ва бинолар томида ўрнатилган қуёш панелларидан электр токи ишлаб чиқаради. Шаҳар сувни қайта ишлаш тизими билан жиҳозланиб, аҳоли доимий равишда тоза сув билан таъминланиши кўзда тутилган.
«Сузувчи шаҳарлар иқлим ўзгаришига мослашиш стратегияси арсеналининг бир қисмидир. Сув билан курашиш ўрнига, келинг, у билан уйғун ҳолда яшашни ўрганамиз», дейди UN-Habitat ижрочи директори Маймунаҳ Мўҳд Шариф.
Лойиҳа муаллифлари шаҳарни қуриш қийматини 200 миллион долларга баҳолаган. Лойиҳа муаллифларининг маълум қилишича, дунёдаги илк сузувчи шаҳар 2025 йилга бориб қурилади.
Мавзуга оид
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026
Жанубий Корея Ўзбекистонда АТ таълими учун 14 млн доллар грант ажратади
22:00 / 17.04.2026