Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нигерияда қайиқ ағдарилиши натижасида қарийб 30 киши ҳалок бўлди
Қайиқда 50 нафарга яқин одам бўлиб, улар диний маросимга кетаётган бўлган.
Нигериянинг Кано штатида қайиқ ағдарилиши оқибатида 29 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ВВС хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, қайиқ Бадау қишлоғидан 5 километр масофада жойлашган Багвай қишлоғига сузиб кетаётган бўлган.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, унда 50 нафарга яқин одам бўлган.
Ҳалок бўлганлар орасида мактаб ўқувчилари ҳам борлиги айтилмоқда. Етти киши қутқариб олинган, бир неча киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
Мавзуга оид
20:33 / 16.05.2026
Трамп ИШИД етакчиларидан бири йўқ қилинганини айтди
08:44 / 03.01.2026
Нигерияда ЙТҲ: Энтони Жошуанинг ҳайдовчисига нисбатан иш қўзғатилди
12:30 / 26.12.2025
АҚШ Нигерияда ИШИД объектларига зарба берди
09:54 / 22.12.2025