Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда лира қадрсизланиши ортида молия вазири ўзгартирилди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған турк лирасининг рекорд даражада қадрсизланиши ортида молия вазири Лутфи Элванни истеъфога чиқарди. Бу ҳақда Resmi Gazеte нашри хабар берди.
Ушбу лавозимга бунгача молия вазири ўринбосари лавозимини эгаллаган Нуриддин Небати тайинланди.
Элван молия вазири лавозимини Эрдўғаннинг куёви Барат Албайроқ ушбу лавозимдан кетгандан кейин 2020 йил ноябрдан бери эгаллаб келаётганди.
Турк лираси қадрсизланиши Эрдўған марказий банк таянч ставкасини 3 ой ичида 3 марта туширганини қўллаб-қувватлаганидан кейин юз берган.
Ноябр ойи давомида лира долларга нисбатан 26 фоизга, йил бошидан эса 40 фоизга қадрсизланган. Жумладан, ўтган ҳафта турк миллий валютаси курси тарихдаги энг паст кўрсаткичга тушиб кетди. Лира курси бир доллар учун 11,37 лирадан 13,21 лирагача, яъни 18 фоизга пасайган. Ваҳоланки, йил бошида бир доллар учун 7,3 лира берилган.
23 ноябрда Истанбул ва Анқара аҳолиси лира қадрсизланиши ортида ҳукуматга қарши намойишлар ўтказган. Эрдўғаннинг таъкидлашича, турк лираси қадрсизланишида “хорижий жосуслар қўли бор”.
Мавзуга оид
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
20:23 / 12.06.2026
D гуруҳи таништируви. Мезбон АҚШ кимлар билан ўйнайди?
22:23 / 08.06.2026
Ҳарбий тиббиёт соҳасида Туркия билан ҳамкорлик ривожлантирилади
13:14 / 07.06.2026